Талабаларга киберхавфсизлик бўйича муҳим тавсиялар берилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари иштирокида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, хусусан, кибержиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ижтимоий тармоқлар ва интернет тармоғи орқали содир этилаётган фирибгарлик, ўғрилик ҳамда бошқа кибержиноятлар, уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабаларга онлайн хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шубҳали ҳавола ва хабарлардан эҳтиёт бўлиш ҳамда кибержиноятлардан ҳимояланиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти IIB Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси минтақа бошлиғи, подполковник Илёс Абдуқаҳҳаров, киберпрофилактика катта инспектори, капитан Достон Мелиев, факултет декани ва ўринбосари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Тарғибот тадбири талаба-ёшларнинг киберхавфсизлик бўйича билимларини ошириш, ахборот маданиятини юксалтириш ҳамда интернет муҳитида хавфсиз хатти-ҳаракат кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилди.









