Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Талабаликдаги илк кўчат”: эзгу ниятлар ниҳолга айланди

“Талабаликдаги илк кўчат”: эзгу ниятлар ниҳолга айланди

16.09.2026 соат 11:57Экофаол талабаларMatbuot22

Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Аниқ ва табиий фанлар факултетида 1-босқич талаба-қизлар билан танишув доирасида “Талабаликдаги илк кўчатим” лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа факултетнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси ташаббуси билан ташкил этилди.
Тадбир давомида талаба-қизлар иштирокида институт ҳудудига рамзий кўчатлар экилди. Ушбу эзгу ташаббус янги бошланган талабалик даври, эзгу ниятлар, гўзал орзулар ҳамда келажакка бўлган ишонч тимсоли сифатида ифода этилди.
Лойиҳа талаба-ёшларда табиатга меҳр, экологик маданият ва ободонлаштириш ишларига дахлдорлик туйғусини шакллантиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: