
Икки таълим дастури аккредитатсиядан муваффақиятли ўтди
16.09.2026 соат 13:51ЯнгиликларMatbuot21
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Транспорт воситалари муҳандислиги ҳамда Энергетика муҳандислиги таълим дастурлари Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан ўтказилган махсус давлат аккредитатсиясидан муваффақиятли ўтди.
Аккредитатсия жараёнида таълим дастурларининг белгиланган давлат таълим стандартлари ва талабларига мувофиқлиги, таълим жараёнининг ташкил этилиши, моддий-техник база, профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти ҳамда таълим сифатини таъминлаш механизмлари каби мезонлар комплекс баҳоланди.
Аккредитатсия жараёнининг ижобий якунланиши институтда таълим сифатини таъминлаш ва таълим дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш борасидаги ишларнинг амалий натижасидир.





