Миржалол Қудратов Хитойдаги халқаро малака ошириш дастурида иштирок этади
16.09.2026 соат 12:14Янгиликлар231 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институти Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Миржалол Қудратов Хитой Халқ Республикасида 2026-йил октабр ойида ташкил этиладиган “Таълим сифатини бошқариш ва халқаро илғор тажрибалар” мавзусидаги бир ҳафталик халқаро малака ошириш дастурида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификатни қўлга киритди.
Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда Малайзия халқаро маданий алоқалар маркази – ICCCM ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Дастур таълим сифатини бошқариш бўйича халқаро илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.
Миржалол Қудратовни ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз!




