“Тинчлик – олий неъмат”: талаба-ёшлар билан профилактик суҳбат
Каттақўрғон
давлат педагогика институтида талаба-ёшлар ўртасида “Тинчлик – олий неъмат”
ҳамда “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!” мавзуларида профилактик
суҳбат ташкил этилди.
Тадбирда тинчлик ва осойишталикни асраш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, турли ёт ғоялар ва бузғунчи мафкураларнинг салбий таъсиридан ҳимояланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, жаҳолат ва экстремистик қарашларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат
давомида талабалар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини
таъминлаш бўйича ректор маслаҳатчиси С.Турсунов мавзу юзасидан
маъруза қилди. Маърузада тинчлик ва барқарорликнинг инсон ҳамда жамият
ҳаётидаги ўрни, ёшларнинг ҳушёр ва огоҳ бўлиши, турли таҳдидларга
қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалалари ҳақида сўз
юритилди.
Тадбирда
Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи
проректор Ш.Мустафаев, Каттақўрғон шаҳар DXX ўринбосари О.Гадоев,
Дин ишлари бўйича қўмитасининг Каттақўрғон шаҳар бўйича бош
мутахассиси Б.Қодиров ҳамда институт профилактика инспектори Х.Хайдаров
иштирок этди.
Тадбир якунида талаба-ёшларнинг мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.











