“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида енгил атлетика мусобақаси ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Беш ташаббус олимпиадаси” оммавий спорт мусобақалари доирасида Филология ва ижтимоий-гуманитар фанлар факултети талабалари ўртасида енгил атлетиканинг 4×100 метр эстафета йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа давомида талабалар чаққонлик, тезкорлик ва жамоавий ҳамжиҳатлик борасидаги маҳоратларини намоён этдилар.
Ўғил
болалар ўртасидаги баҳсларда:
И ўрин – Т-26-10-гуруҳ;
II ўрин – XT-26-06-гуруҳ;
III ўрин – XT-26-07-гуруҳ талабаларига насиб этди.
Қизлар
ўртасидаги баҳсларда эса:
И ўрин – Т-26-10-гуруҳ;
II ўрин – O‘T-26-02-гуруҳ;
III ўрин – XT-26-06-гуруҳ талабаларига насиб этди.
Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда талабалар бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилди.






