“Туркий адабиёт дурдоналари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
Каттақўрғон давлат педагогика институти Филология ва ижтимоий фанлар факултетида “Туркий адабиёт дурдоналари” 100 жилдлик китоблар туркуми тақдимоти бўлиб ўтди.
Мазкур нашрни яратиш ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019-йил 15-октабр куни Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VII саммитида илгари сурилган.
Ушбу эзгу ташаббус асосида илк бор Ўзбекистонда туркий халқлар адабиётининг энг сара намуналарини ўзида жамлаган 100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари” китоблар туркуми яратилди.
Мажмуадан умумтуркий адабиётнинг етук намуналари, шунингдек, Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Венгрия давлатларининг атоқли шоир, адиб ва мутафаккирлари асарлари ўрин олган.
Тақдимотда Филология ва ижтимоий фанлар факултети декани G‘.Пирназаров, Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси мудири Ж.Қучқоров, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Тадбир давомида мазкур нашрнинг илмий-маърифий аҳамияти, туркий халқлар адабий меросини ўрганиш ва ёш авлодга етказишдаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.









