
Битирувчи ёшлар билан манзилли ишлар олиб борилди
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураковга Каттақўрғон шаҳридаги Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи мигратсиядан қайтган ҳамда меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчи ёшлар бириктирилган.
Режа-графикка мувофиқ, мазкур маҳалладаги ёшларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилиб, улардан ҳол-аҳвол сўралди. Президентнинг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифалар ижросига эътибор қаратилди. Ўрганиш жараёнида ёшлар билан индивидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари таҳлил қилинди. Аниқланган масалаларни ҳал этиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур ишлар ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, амалий кўмак кўрсатиш ҳамда меҳнат бозорига кириб келаётган битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.








