Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Она Ватанимнинг буюк фарзандлари” мавзусида иншолар танлови

“Она Ватанимнинг буюк фарзандлари” мавзусида иншолар танлови

19.09.2026 соат 09:49ЯнгиликларMatbuot431 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Она Ватанимнинг буюк фарзандлари” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.
Танловда Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедрасининг “Ўзбек тили ва адабиёти” йўналиши кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фаол иштирок этдилар.
Иштирокчилар ўз ижодий ишларида халқимиз тарихида чуқур из қолдирган буюк мутафаккирлар, давлат арбоблари ҳамда миллий маънавиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган алломалар ҳаёти ва фаолиятини ёритдилар.
Танлов ёшларнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга ҳурматини ошириш ҳамда ижодий ва таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: