Пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тушунтирилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида профессор-ўқитувчилар иштирокида пенсия тизимини такомиллаштириш, соҳадаги янгиликлар ҳамда фуқаролар учун яратилаётган қулайликларга бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Тоштемир Юсупов ҳамда Каттақўрғон шаҳар Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Вохид Юнусов иштирок этди.
Учрашув давомида Фармон лойиҳасида пенсия тизимини янада такомиллаштириш бўйича илгари сурилаётган муҳим таклифлар, соҳадаги янгиликлар ва фуқаролар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, пенсия таъминоти соҳасига оид ҳуқуқий тушунчалар иштирокчиларга содда, аниқ ва тушунарли тарзда етказилиб, фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва манфаатларини билиши муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди ҳамда пенсия тизимига оид маълумотларни ўз ичига олган флаерлар тарқатилди.









