Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ТАЛАБАЛАР КОРРУПСИЯ ҲАҚИДА НАЗАРИЙ БИЛИМЛАРГА EGA БЎЛИШИ ZARUR

ТАЛАБАЛАР КОРРУПСИЯ ҲАҚИДА НАЗАРИЙ БИЛИМЛАРГА EGA БЎЛИШИ ZARUR

28.05.2025 соат 12:36Коррупсияга қарши курашишMatbuot401 дақиқада ўқилади

СамДУ Каттақўрғон филиалида ташкил қилинган профилактик тадбирда бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтилди.

Филиалнинг Коррупсияга қарши курашиш комплеанс назорати бўлими бошлиғи Э.Худойқулов, профилактика инспектори Х.Ҳайдаров, Педагогика ва тилларни ўқитиш факултети декани ўринбосари Ж.Абдурахмонов сўзга чиқди. Унда "Коррупсияга қарши курашиш вертуал академияси" электрон плотформасида таълим муассалари талабаларини махсус дастурлар асосида таълим олишларини ташкил қилиш масаласи тушнтирилди.

Бу орқали ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдириш ва коррупсияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш асосий мақсад қилиб олинганлиги таъкидланди.

Дарҳақиқат, талабаларимиз коррупсия иллатига қарши мустаҳкам билим ва кўникмага эга бўлиши учун ушбу https://virtual.proacademy.uz/higher-education/ ҳавола орқали кириб, ўз билимларини бойитиши мумкин!

СамДУ Каттақўрғон филиали ахборот хизмати

Қўшимча расмлар8

Улашиш: