
“Жисмоний тайёргарлик даражаси”
29.05.2025 соат 09:51ЯнгиликларMatbuot33
Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиалида талаба-ёшлардан “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари қабул қилинмоқда.
“Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтаётган спорт синовлари орқали иштирокчилар ихтиёрий талаблар асосида пастки стартдан югуриш (100 м., 60 м.), 3 км. га югуриш, турган жойдан арғамчида сакраш каби турли жисмоний фаолиятлар бўйича ўзларининг жисмоний тайёргарлик даражаларини намоён этишди.







