Миллий армия – бизнинг шарафимиз ва ғуруримиз
21.09.2026 соат 16:42ЯнгиликларMatbuot17
Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари “Миллий армия – бизнинг шарафимиз ва ғуруримиз” шиори остида Каттақўрғон шаҳрида жойлашган 02855-ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ташриф давомида талабалар ҳарбий қисм ҳудудида ташкил этилган музей билан танишиб, ундаги тарихий экспонатлар ва ҳарбий хизматга оид маълумотларни кўздан кечирди.
Мазкур экскурсия талабаларнинг миллий армиямиз тарихи, ҳарбий хизматчиларнинг шарафли ва масъулиятли фаолияти ҳақидаги билимларини бойитиш, уларда Ватанга садоқат, ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.








