“Беш ташаббус олимпиадаси”: институт босқичига старт берилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларининг институт босқичига старт берилди.
Мусобақаларнинг очилиш маросимида институт ректори Шерзод Ураков иштирок этиб, спорт беллашувларини расман очиб берди. Тадбирда факултетлар деканлари, декан ўринбосарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар қатнашди.
Институт босқичи мини-футбол, стол тенниси, волейбол, енгил атлетика ва стритбол спорт турлари бўйича ўтказилади. Мусобақалар тўрт босқичда ташкил этилиб, иштирокчилар кейинги босқичга йўлланма олиш учун ўзаро беллашадилар.
Мазкур спорт мусобақалари талаба-ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, спортга бўлган қизиқишини кучайтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилади.







