
“Ректор кубоги” спорт мусобақалари давом этмоқда
Каттақўрғон давлат педагогика институтида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида мини-футбол бўйича “Ректор кубоги” спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг 3-4-ўринлар учун баҳсида Мактабгача таълим кафедраси жамоаси муносиб иштирок этиб, 3-ўринни эгаллади.
Эндиликда мусобақанинг ҳал қилувчи – 1-2-ўринлар учун финал баҳсида Аниқ ва табиий фанлар кафедраси жамоаси ҳамда Гуманитар фанлар кафедраси жамоаси ўзаро куч синашади.
1-2-ўринлар учун финал учрашуви 28-сентабр куни соат 17:30 да Аниқ ва табиий фанлар деканат ҳамда Гуманитар фанлар кафедраси жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланади.
“Ректор кубоги” мусобақалари жамоада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилмоқда.







