ТАЛАБА ЁШЛАР BILAN РАҲБАРЛАР УЧРАШДИ
24.09.2026 соат 13:05ЯнгиликларMatbuot231 дақиқада ўқилади
“Пайшанба – Ёшлар куни” муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Унда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар IIB бошлиғи Вахоб Ахмедов, ҳоким ўринбосарлари ҳамда институт раҳбарияти иштирок этди.
Учрашувда талаба ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларнинг таълим олиши, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлашга оид масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида билдирилган таклиф ва мурожаатларни ўрганиш ҳамда тегишли масъуллар томонидан ижросини таъминлаш юзасидан вазифалар белгиланди.
Учрашувдан сўнг шаҳар ҳокими институтда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.











