Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш  муҳим вазифа

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш муҳим вазифа

24.09.2026 соат 17:40СеминарларMatbuot221 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида куз-қиш мавсумида талабалар турар жойлари ва ижара хонадонларида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда Каттақўрғон шаҳар FVB бошлиғи, подполковник З.Атаёров, Каттақўрғон шаҳар FVB инспектори, маёр С.Саматов ҳамда институтнинг фуқаро ва меҳнат муҳофазаси муҳандиси А.Эшонқулов иштирок этди.
Ўқув-семинар давомида талабаларга куз-қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, газ ва иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: