Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларимиз Хитойда ориэнтатион кунида иштирок этди

Талабаларимиз Хитойда ориэнтатион кунида иштирок этди

26.09.2026 соат 11:53Илмий фаолият янгиликлариMatbuot37

Каттақўрғон давлат педагогика институтининг 4-босқич талабалари Робия Алибекова ва Раъно Аминова талабалар алмашинуви дастури доирасида Хитой Халқ Республикасининг Нанжинг политехника институтида таҳсил олмоқда.
Талабалар мазкур таълим муассасасида ташкил этилган ориэнтатион кунида иштирок этиб, институт, таълим жараёни, талабалар учун яратилган имкониятлар ҳамда ўқув фаолиятига оид муҳим маълумотлар билан танишдилар.
Мазкур алмашинув дастури талабаларнинг халқаро тажриба орттириши, билим ва кўникмаларини ривожлантириши ҳамда хорижий таълим муҳитида таҳсил олиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: