
“Ректор кубоги” мусобақалари якунланди
29.09.2026 соат 10:57Спорт клубиMatbuot25
Каттақўрғон давлат педагогика институтида профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ўртасида мини-футбол бўйича ўтказилган “Ректор кубоги” спорт мусобақалари якунланди.
Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни Аниқ ва табиий фанлар факултети Деканат жамоаси, 2-ўринни Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси жамоаси, 3-ўринни эса Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси жамоаси эгаллади.
Мусобақада фаол иштирок этган ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланди.




