Наркожиноят – оғир оқибатларга олиб келади
30.09.2026 соат 11:35ЯнгиликларMatbuot50
Президентнинг 2025-йил 3-ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги PF–207-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари учинчи минтақавий ҳудуд 7-сон тергов ҳибсхонасига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида талабалар маҳкумларнинг яшаш шароитлари билан танишиб, гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот олдилар.
Шунингдек, қилган қилмишидан пушаймон бўлган маҳкумларнинг тақдири акс этган видеоролик намойиш этилди.




