Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Жаҳолатга – қарши маърифат” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

“Жаҳолатга – қарши маърифат” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди

30.09.2026 соат 12:56Давра суҳбатлариMatbuot601 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Жаҳолатга – қарши маърифат” ҳамда “Миллийлик туйғуси Самарқандда” шиорлари остида ёшлар онгида миллий анъаналарни шакллантириш, уларда миллийлик туйғусини юксалтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Каттақўрғон шаҳар бўлими мутахассиси Б.Қодиров, Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси раҳбари Қ.Бойкалонов, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ҳамда институтда талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича ректор маслаҳатчиси С.Турсунов иштирок этди.
Тадбир давомида ёшларга диний экстремизм ва сепаратизм ғоялари таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, турли ёт ғоялардан огоҳ бўлиш, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида талабаларга мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: