Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
МИЛЛИЙ СЕРТИФИКАТ OLGAN "YOSH ТИЛШУНОС"LAR РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

МИЛЛИЙ СЕРТИФИКАТ OLGAN "YOSH ТИЛШУНОС"LAR РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

30.05.2025 соат 12:33Илмий фаолият янгиликлариMatbuot501 дақиқада ўқилади

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси қошида ташкил этилган ‘‘YOSH ТИЛШУНОС’’ тўгарагининг 45 нафар аъзоси Миллий сертификатларни қўлга киритди.
Бу ҳақда тўгаракнинг 2024-2025 ўқув йили якуни бўйича ҳисобот йиғилишида маълумот берилди.

СамДУ Каттақўрғон филиали директори ўринбосарлари, иқтидорли талабалар ва илмий бўлим масъуллари, кафедра профессор-ўқитувчилари қатнашган тадбирда Миржалол Рустамов раҳбарлик қилаётган тўгарак фаолияти алоҳида эътироф этилди.
Айниқса, тўгарак аъзоларидан 45 нафари Ўзбекистон Ресубликаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида Б+, А, А+ даражасидаги Миллий сертификатларни қўлга киритганлиги нафақат кафедра ва тўгарак, балки филиалимизнинг муваффақияти эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан масъуллар томонидан ушбу талабаларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан топширилди.

Дарҳақиқат, ушбу миллий сертификатларга эга бўлган талабаларимиз келажакдаги педагогик фаолиятида ойлик иш маошига 50 фоиз устама олиш ҳуқуқига эга бўлишди.

СамДУ Каттақўрғон филиали ахборот хизмати.

Қўшимча расмлар8

Улашиш: