Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ДЕЛЕГАТСИЯ АЪЗОЛАРИМИЗ НАНКИНДА

ДЕЛЕГАТСИЯ АЪЗОЛАРИМИЗ НАНКИНДА

31.05.2025 соат 12:25ЯнгиликларMatbuot501 дақиқада ўқилади

СамДУ Каттақўрғон филиалининг 3 нафар етакчи профессор-ўқитувчиси, жумладан директор ўринбосари Сирожиддин Элмонов, Рақамли технологиялар ва иқтисодиёт кафедраси мудири Шерзод Далиев ҳамда Аниқ ва табиий фанлар кафедраси ўқитувчиси Аброр Искандаров Хитой Халқ Республикасининг Нанкин политехника институтига расмий ташриф билан йўл олишди.

Ушбу ташриф ҳамкорлик меморандумига асосланган бўлиб ташриф давомида 28-май санасида Нанкин политехника институтида бўлиб ўтган халқаро конференсияда ҳам филиалимиз номидан иштирок этишди.
Ташриф доирасида қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича музокаралар олиб борилиши кўзда тутилган:

🔹 IT, кимё ва хитой тили йўналишларида малакали профессорларни филиалимизга жалб этиш;

🔹 Замонавий лабораторияларни ривожлантириш учун беғараз инвеститсияларни жалб этиш;

🔹 Талабалар учун 2+2 шаклидаги қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш — яъни ўқишнинг икки йили бизда, икки йили эса Хитойда давом эттирилади.
🔹Қисқа муддатли стажировка

Бу ташриф нафақат ўзаро тажриба алмашиш, балки халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим сифатини янада ошириш ҳамда инноватсион салоҳиятни кенгайтиришга хизмат қилади.

Делегатсия 6-июн куни Ватанга қайтиши режалаштирилган.

Қўшимча расмлар4

Файллар

Улашиш: