Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Карера куни”: битирувчилар учун амалий семинар-тренинг

“Карера куни”: битирувчилар учун амалий семинар-тренинг

19.09.2026 соат 11:40ЯнгиликларMatbuot151 дақиқада ўқилади

“Карера куни” доирасида “Workshop” амалий семинар-тренинги ташкил этилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Карера куни” доирасида Филология ва ижтимоий фанлар факултетининг битирувчи курс талабалари ҳамда “Келажакка қадам” маркази вакиллари иштирокида “Workshop” амалий семинар-тренинги ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-февралдаги “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш ҳамда истиқболли бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.
Workshopda Ўзмиллийбанк AJ Самарқанд вилояти бош бошқармаси “Келажакка қадам” маркази менежери Ш.Ғаниев, институт Рақамли технологийлар ва иқтисодиёт кафедраси дотсенти О.Хаитов, Филология ва ижтимоий фанлар факултети декани G‘.Пирназаров ҳамда институт Карера маркази масъул ходими Ж.Мусиров иштирок этди.
Амалий семинар-тренинг давомида битирувчи талабаларга ўз бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган имтиёзли кредитлар, молиявий имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда бизнес ташаббусларини ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилиб, келгусида амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Улашиш: