"ALA-TOO" ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ ВАКИЛЛАРИ ФИЛИАЛИМИЗДАГИ O'QUV, ILMIY ЙЎНАЛИШЛАРДАГИ ТАЖРИБАЛАРНИ ЎРГАНИШДИ!
Жорий йилнинг 26 — 29-май кунлари Қирғизистон Республикасининг Ала-Тоо халқаро университетидан 7 нафар профессор-ўқитувчи СамДУ Каттақўрғон филиалида бўлиб, муассасамиздаги ўқув, илмий ва амалий жараёнлар билан танишди.
Ташриф икки олий таълим муассасаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилди.
Меҳмонлар ташриф давомида:
🔹 Бир қатор илмий-амалий семинарларда иштирок этдилар;
🔹 Филиалимиз кутубхонаси фаолияти билан танишиб, ундан самарали фойдаландилар;
🔹 Факултетларимиз ўқитувчилари билан тажриба алмашдилар.
Бундай ташрифлар халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш ҳамда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил ҳисобланади.
Ташриф ниҳоясида меҳмонлар Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси вакиллари ҳамроҳлигида Самарқанднинг диққатга сазовор масканларида бўлиб, саёҳат қилишди.














