
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар ўртасида “Универсиада” спорт мусобақаларининг институт босқичи доирасида стол тенниси бўйича беллашувлар ўтказилди.
Мусобақа якунларига кўра, йигитлар ўртасида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Шахзодбек Нормуродов 1-ўринни, Педагогика факултети талабаси Шоҳруз Темиров 2-ўринни, Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Камолбек Тўрабоев 3-ўринни эгаллади. Қизлар ўртасида эса Педагогика факултети талабаси Нилуфар Давронова 1-ўринга, Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Феруза Ҳамидова 2-ўринга, Педагогика факултети талабаси Анора Шокирова 3-ўринга сазовор бўлди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини табриклаймиз ҳамда уларга келгуси спорт беллашувларида муваффақият тилаймиз!