
Инноватсион ривожланиш агентлиги томонидан ихтирочилик ва ратсионализаторлик бўйича ўтказиладиган кўргазмалар доирасида навбатдаги кўрик-танлов эълон қилинмоқда.
✅Танловнинг асосий шартлари:
- Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшдан 40 ёшгача бўлган фуқаролари қатнашиши мумкин;
- Аниқ ихтиро, фойдали модел ёки ратсионализаторлик таклифига эга бўлиш ҳамда ҳудудий кўргазмаларда иштирок этган бўлиш лозим;
- Танлов 2 босқичда (ҳудудий ва республика) ўтказилади ва республика босқичи ғолиби бўлган 3 нафар иштирокчи “InnoWeek – 2026” ҳафталиги доирасида аниқланади.
✅Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
Аризалар электрон платформа (ихтиро.илмий.уз) орқали 2026-йил 25-августдан
25-сентабр соат 23:59 га қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
📌 Эслатма: Танлов натижалари ва
босқичма-босқич кўриб чиқиш маълумотлари иштирокчиларнинг
ихтиро.илмий.уз платформасидаги шахсий кабинетида акс этади.