
ВАКИЛИМИЗ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНСИЯДА МАЪРУЗА QILDI
21.06.2025 соат 07:08КонференсияларMatbuot381 дақиқада ўқилади
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида “Марказий Осиёда Ўғузлар ва Салжуқийлар” мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.
Конференсияда Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси, ПҳД Юлдуз Холхужаева қатнашиб, "Самарқанд вилоятининг Салжуқийлар тарихидаги аҳамияти: Қатвон жанги" мавзусида маъруза қилди.
Конференсияда Туркия Республикасидан 30 нафардан ортиқ таниқли тарихчи олимлар, шунингдек, Туркманистон ва Қозоғистондан ҳам бир гуруҳ етук мутахассислар иштирок этди.
Ушбу халқаро миқёсдаги илмий мулоқот Марказий Осиё халқлари ўтмишининг муҳим жиҳатларини чуқурроқ ўрганиш имконини беради






