Каттақўрғон давлат педагогика институтининг халқаро ҳамкорлиги кенгаймоқда
Жорий ўқув йилида институтимизнинг уч нафар профессор-ўқитувчимиз Туркиянинг Селçук университетида бўлиб, ўзаро тажриба алмашиб қайтишган эди. Мазкур хорижий стажировка давомида нуфузли университет билан ҳамкорликда амалга ошириладиган бир қатор вазифалар белгиланган эди.
Шу муносабат билан Туркиянинг Селçук университетидан 30 нафар делегатсия вакиллари Каттақўрғон давлат педагогика институтига ташриф буюрди.
Ташриф доирасида меҳмонлар институт бинолари, ўқув аудиториялари, замонавий ўқув тизими ҳамда лаборатория хоналари билан яқиндан танишишди.
Делегатсия аъзолари институтда яратилган шароитларга юксак баҳо беришди.
Шунингдек, меҳмонлар талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди. Учрашув доирасида ўзаро фикр алмашилди, таълим ва илмий соҳаларда ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида илмий, академик ва маданий йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, икки олий таълим муассасаси ўртасида “2+2 қўшма таълим дастури” бўйича
аниқ келишувга ҳам эришилди. Бу келишув талабалар алмашинуви, қўшма дипломлар ва қўшма илмий тадқиқотлар учун кенг имкониятлар яратади.
Ташриф илиқ ва дўстона муҳитда ўтди ҳамда келажакдаги қўшма лойиҳалар учун мустаҳкам замин яратди.












