Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди

14.10.2026 соат 15:59Спорт ОлимпиадалариЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими61

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари ўртасида мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада қизлар ва ўғил болалар жамоалари иштирок этиб, ўзаро куч синашди. Беллашувлар талаба-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жамоавийлик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги бундай спорт мусобақалари талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ва спортга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: