Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
 Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!

Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!

14.10.2026 соат 14:08Давра суҳбатлари761 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултетида талаба-ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши – маърифат билан кураш!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида талабаларга турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш ҳамда интернетдан оқилона фойдаланиш масалаларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Талабалар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича ректор маслаҳатчиси С.Турсунов мавзу юзасидан маъруза қилиб, ёшларни турли ёт ғоялар ва мафкуравий таҳдидлардан огоҳ бўлишга, мустақил фикрлашга ҳамда интернетдан фойдаланишда ҳушёр ва масъулиятли бўлишга чақирди.

Давра суҳбати ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш ва турли ёт ғояларга нисбатан огоҳлигини оширишга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: