Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Педагогика факултетида “Маърифат дарси” ўтказилди

Педагогика факултетида “Маърифат дарси” ўтказилди

12.10.2026 соат 10:33СеминарларЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими1591 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Педагогика факултети талабалари иштирокида “Келажак соати” доирасида навбатдаги “Маърифат дарси” бўлиб ўтди.

1J0A8953

Маърифат дарсини Педагогика факултети декани А.Саидов ўтди. Машғулот давомида мавзуга оид тақдимот намойиш этилиб, уларнинг мазмуни юзасидан талабаларга қўшимча маълумотлар берилди. Талабаларда ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти туйғуларини мустаҳкамлаш, давлат рамзларига ҳурматни ошириш, Конститутсия ва қонунларга садоқат руҳини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ватанпарварлик – шунчаки сўз эмас, балки инсон қалбидаги юксак туйғу ва эзгу фазилатдир. Ватанга меҳр, миллий қадриятларга ҳурмат ҳамда юрт келажаги учун масъулиятни ҳис этиш ёш авлоднинг маънавий камолотида муҳим ўрин тутади.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: