
Эътибор ва меҳр – эзгу фазилат
Каттақўрғон давлат педагогика институти координаторлари ва волонтёрлари ҳамда “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳридаги Миёнкол маҳалласида истиқомат қилувчи ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.
Ташриф давомида нуронийлар билан самимий суҳбатлашилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Бундай эзгу ташаббуслар орқали кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга маънавий кўмак бериш ҳамда ёшлар қалбида меҳр-оқибат ва инсонпарварлик фазилатларини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.
Институт ёшлари томонидан амалга оширилаётган ушбу хайрли ишлар жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва инсоний қадриятларни юксалтиришга хизмат қилади.







