Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Каттақўрғон давлат педагогика институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

Каттақўрғон давлат педагогика институтида касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

08.07.2025 соат 11:37Қабул янгиликлариMatbuot1161 дақиқада ўқилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи асосида ташкил қилинган бугунги касбий (ижодий) имтиҳонда "Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси" йўналиши бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар ўз ижодий қобилиятларини намоён этмоқда.

Ушбу ижодий имтиҳонга Нукус давлат педагогика институти профессори Ж.Дарменов комиссия раиси, Наманган давлат педагогика институти ўқитувчиси Б.Набиев, Гулистон давлат педагогика институти дотсенти О.Иноятов комиссия аъзолари сифатида қатнашмоқда.

Жараёнда профилактика инспектори, Коррупсияга қарши курашиш бўлими вакиллари жалб қилинган ҳамда имтиҳон очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилмоқда.

Ижодий имтиҳон жараёнини 🔴 https://live.samdukf.uz/ ҳаволаси орқали тўғридан-тўғри ота-оналар ва жамоатчилик кузатиб бориши ташкил қилинди.

Қўшимча расмлар10

Улашиш: