Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
БИТИРУВЧИНИНГ ISHGA ЖОЙЛАШИШИ, ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНИШИ АСОСИЙ ВАЗИФА

БИТИРУВЧИНИНГ ISHGA ЖОЙЛАШИШИ, ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНИШИ АСОСИЙ ВАЗИФА

09.07.2025 соат 12:16СеминарларMatbuot501 дақиқада ўқилади

СамДУ Каттақўрғон филиалида битирувчиларнинг қизиқишлари, истиқболдаги режалари, фикрлари ва муаммоларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлашга бағишланган "Бизнес марафон" семинар-тренинг ташкил қилинди.

Унда филиал директори Ш.Ураков сўзга чиқиб, бугун олий таълим муассасаси битирувчисининг ишга жойлашиши масаласи энг долзарб вазифаларданлиги, талабаларнинг амалиёт ўташи, мустақил таълим олиши жараёнлари бевосита уларнинг билимли ва малакали кадр сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Семинарда Каттақўрғон шаҳар Касбий кўникмалар маркази директори Ж.Йўлдошев, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош методисти А.Тувалбоев, Педагогика техникуми директори Ф.Раҳимова, Ижтимоий ҳимоя маркази юристи С.Абдумуродов, шаҳар Халқ демократик партияси раиси Ж.Шамсиддинов бўш иш ўринлари, ишга жойлашиш бўйича маълумот берди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: