
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Касаба уюшмаси раиси О.Хаитов ташаббуси билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Кексаларга ҳурмат – ёшларга ибрат” ғояси остида фахрий профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди.
Тадбир институт маъмурияти, спорт клуби ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилди.
Қизиқарли ва кўтаринки руҳда кечган мусобақа якунида ғолиблар диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бойича биринчи проректор Шомурод Мустафаев, Каттақўрғон шаҳар касаба уюшмаси раиси Х.Ражабов ғолибларни тақдирлади.