Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ТАЛАБАЛАР ЯШАЁТГАН ИЖАРАДАGI UYLАРНИНИНГ ШАРОИТЛАRI ҚАNDАЙ?

ТАЛАБАЛАР ЯШАЁТГАН ИЖАРАДАGI UYLАРНИНИНГ ШАРОИТЛАRI ҚАNDАЙ?

13.09.2025 соат 17:40ЯнгиликларMatbuot1352 дақиқада ўқилади

Талабаларнинг яхши билим олишларида уларни яшаш жойларида шароитларнинг яратилганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, узоқ туман ёки вилоятдан келиб ўқиётган талабалар учун ётоқхона ёки ижара уйларидаги шароитларнинг талаб даражасида бўлиши улар учун муҳим.
Каттақўрғон давлат педагогика институтида ҳам бу борада тизимли ишлар ташкил қилинган. Жорий ўқув йилида 1005 нафар ёшлар 1 босқичга қабул қилинди.
Бугунги кунда 600 нафардан ортиқ талабалар институт ичидаги барча талабларга жавоб берадиган талабалар турар жойида, 800 нафардан ортиқ талабалар ижарадаги уй-жойларда истиқомат қилади. Хўш, улар бугун қандай шароитлда яшамоқда.

Шу мақсадда Каттақўрғон Давлат Педагогика институти ректори, депутат Шерзод Ураков, депутат Жамшид Носиров ҳамда институт масъуллари Амир Темур маҳалласида ижарада яшовчи талабаларни яшаш шароитларини ўрганишди.

Институт олди Беклар кўчасидаги аксарият хонадонларда талабалар ижарада турадилар. Хоналарда талабаларни дарс қилишлари, овқатланишлари, маънавий дам олишлари учун шароитлар етарли. Шу йили ўқишга қабул қилинган 1-босқич талабалари уй жой билан таъминлашда муаммо бўлмаганлигини, шароитлар яхши эканлигини таъкидладилар.
Ректор узоқ вилоятлардан келиб, ижарада яшаб, ўқишга қатнаётган талабаларидан умумий, иқтисодий аҳволи, шарт-шароити, қизиқишлари, ҳозирги кунда ўқишдан ташқари қандай ишлар билан банд эканликлари ҳақида сўради. Талабаларга тоза, озода яшаш доимо зарурлиги ҳақида гапирди.
Шунингдек, ёшлар билан самимий суҳбат давомида уларнинг ижара шартномаси, институт ҳаёти ва тартиб-қоидалар билан қай даражада танишганликлари, институт тюторлари, декан ва бошқа масъулларнинг талабалар билан ишлаш ҳолати ҳақида қизиқди ва турар-жой билан боғлиқ муаммолар юзага келганда кимга ва қандай мурожаат қилишлари лозимлиги тушунтирилди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, талабаларни яшаш шароитини яхшилаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, таълим олиш учун қулай муҳит яратиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун кенг имкониятлар яратади. Қолаверса, ётоқхона ва ижара уйларда яратилган соғлом маънавий муҳит талабаларни ўзаро мулоқот ва ҳамкорликда лойиҳалар ишлаб чиқиш имкониятларини кенгайтиради.
Ижара шартномасини шакллантирган талабаларни мурожаатларига кўра ижара тўловларининг 50 % ни давлат томонидан тўлаб берилаётганлиги айниқса, ёшларга моддий жиҳатдан катта ёрдам бўлмоқда. Албатта, бу янгиланишлар талаба-ёшларга бўлган ҳукуматимизнинг ғамхўрлиги, таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътиборнинг натижаси туфайлидир.
Зеро, мамлакатимизда олиб борилаётган таълим соҳасидаги ўзгаришлар замон талабларига жавоб бериб, ёш авлоднинг баркамол, билимли ва юксак маънавиятли бўлиб камол топишига хизмат қилмоқда.

Улашиш: