Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректорининг  1-октабр  "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам табриги.

Каттақўрғон давлат педагогика институти ректорининг 1-октабр "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам табриги.

01.10.2025 соат 07:45ЯнгиликларMatbuot1461 дақиқада ўқилади

Ассалому алайкум! Азиз ҳамкасблар, Ҳурматли профессор-ўқитувчилар!

Республикамизда 1-октабр, Ўқитувчилар ва мураббийлар куни. Бу сана юртимизда таълим ва тарбия соҳасига бутун умрини бағишлаган сиз азиз устозларнинг байрамидир. Шу муносабат билан сизларни чин қалбимдан самимий табриклайман.

Таълим ва тарбия — инсоният тараққиётининг энг муҳим пойдевори. Юрт келажаги, миллат истиқболи бевосита ўқитувчи ва мураббийлар фидойилигига боғлиқ. Сизлар ёшларга нафақат билим, балки эзгу қадриятларни, маънавият ва маърифатни сингдириб, уларни баркамол инсон этиб вояга етказмоқдасиз.

Бугунги глобаллашув даврида билимли, мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларни чуқур англаган ёшларни тарбиялаш – энг шарафли, лекин айни пайтда энг масъулиятли вазифадир. Сиз, азиз устозлар, мана шу масъулиятни юксак садоқат ва фидойилик билан адо этиб келмоқдасиз.

Институтимизда илмий изланишлар, таълим жараёнидаги янгиликлар, ютуқлар ва эришилаётган натижаларда энг катта улуш, аввало, сизларнинг машаққатли меҳнатингиздир. Сизларнинг ҳар бир муваффақиятингиз – бизнинг институтимизнинг ютуғи, талабаларимизнинг эртанги келажагига қўйилган мустаҳкам замин ҳисобланади.

Шу ўринда, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, илмий ва педагогик фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман.

Ҳурмат билан
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори
Ш.Р.Ураков

Улашиш: