
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида факултет босқичи мусобақалари ўтказилди
15.10.2026 соат 17:45Спорт ОлимпиадалариMatbuot15
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари ўртасида стритбол ва стол тенниси спорт турлари бўйича факултет босқичи мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақалардан кўзланган асосий мақсад талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтидорли ва маҳоратли ёшларни аниқлашдан иборат.
Беллашувлар давомида талабалар ўзларининг спорт маҳорати, чаққонлиги, тезкорлиги ва ғалабага бўлган интилишини намоён этдилар. Мусобақалар кўтаринки руҳда ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.










