
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2026-йилги 2-ўчиқ стипендия танловида иштирок этиш истагини билдирган талабалар билан илмий ишлар ва инноватсиялар бўйича проректор Ф.Сирожиддинов учрашди.
Танловнинг мазмун-моҳияти, иштирок этиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва ҳужжатларни топшириш тартиби ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, талабалар саволларига жавоб берилиб, халқаро таълим имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда танловда муносиб иштирок этиш юзасидан тавсиялар берилди.