Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида гитара тўгараги масҳғулотлари мунтазам ўтказилмоқда.
Жавлон Ҳамидов раҳбарлигидаги машғулотларда талабалар гитара чалиш маҳоратини ошириб, мусиқий билим ва кўникмаларини мустаҳкамламоқда.