Ёшлар билан очиқ мулоқот
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Пайшанба – ёшлар куни” муносабати билан талаба ёшлар билан раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Учрашувда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебо Саидова, шаҳар ҳокими ўринбосарлари Шаҳло Кучкарова ва Жасур Ғаниев иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, таълим олиш учун яратилган шарт-шароитлар, талабаларнинг мавжуд муаммо ва таклифлари, шунингдек, Зулфия номидаги давлат мукофоти ва номдор давлат стипендияларига муносиб номзодларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида талабаларни қийнаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.












