
“Маърифат улашиб”: ижодкорлар билан учрашув
10.10.2026 соат 10:38Маърифат улашибЁшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими1601 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат
педагогика институтида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида эл
ардоғидаги ижодкорлар – Бахтияр Генжемуратов, Рустам Мусурмон, Масиҳуллоҳ
Мадаминов ҳамда Хосият Бобомуродова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.




Тадбирда ижодкорларнинг
ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди. Талабалар
адиблар асарларидан намуналар ўқиб бердилар. Ижодкорлар ҳам ўз асарларидан
парчалар ўқиб эшиттириб, талаба-ёшларнинг саволларига жавоб қайтардилар.
Суҳбат давомида бугунги адабий жараён, давлатимиз раҳбари томонидан ижодкорларга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар, шунингдек, ёшларнинг таълим олиши, истеъдод ва қобилиятларини намоён этиши учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Суҳбат давомида бугунги адабий жараён, давлатимиз раҳбари томонидан ижодкорларга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар, шунингдек, ёшларнинг таълим олиши, истеъдод ва қобилиятларини намоён этиши учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.



Шунингдек,
лойиҳа доирасида институт ҳудудида дарахт кўчатлари экилди. Унда институт
раҳбарияти ва меҳмон ижодкорлар иштирок этиб, институт ҳудудини
кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Шундан сўнг, ижодкорлар Каттақўрғон туманидаги 40-, 41- ва 42-умумтаълим
мактабларида бўлиб, ўқувчилар ҳамда педагоглар билан ижодий-маърифий
учрашувлар ўтказдилар.
Учрашувларда ёш авлоднинг маънавий камолотини юксалтириш, ватанпарварлик
туйғусини мустаҳкамлаш ва миллий-қадриятларни тарғиб этиш масалаларига
алоҳида эътибор қаратилди. Ўқувчилар фаол иштирок этиб, ўзларини
қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ҳамда ижодкорлар билан фикр
алмашиш орқали маънавий дунёқарашларини бойитдилар.












