
Каттақўрғон давлат педагогика институти Регистратор офиси бошлиғи Шодиёр Худойбердиев Каттақўрғон шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-11-синф ўқувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга парвози чоғида набираси Шавкатбекка ёзган мактубининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Унда давлат раҳбарининг ёшлик йиллари, меҳнат фаолияти ва ҳаётий тажрибаси ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Эгамова ҳамда фан ўқитувчилари С.Хўжаева А.Ризаевлар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.