
“INNOWEEK–2026” ИННОВАТСИОН ҒОЯЛАР VA ИШЛАНМАЛАР КЎРГАЗМАСИ
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “InnoWeek-2026” инноватсион
ғоялар ва ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтади!
“Ўзгараётган дунё учун илғор
инноватсиялар” шиори остида Каттақўрғон давлат педагогика институтида
анъанавий “InnoWeek–2026” инноватсион ғоялар ҳафталигининг институт
босқичи ташкил этилади.
Мазкур инноватсион тадбир доирасида:
Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчиларининг замонавий илмий
ишланмалари ҳамда инноватсион лойиҳалари тақдимоти;
Иқтидорли талабалар, магистрантлар ва ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган
истиқболли стартап лойиҳалар кўргазмаси;
Иқтидорли талабалар, магистрантлар ва ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган
истиқболли стартап лойиҳалар кўргазмаси;
Рақамли иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, туризм, тадбиркорлик ва бошқа устувор
йўналишларга оид инноватсион ғоялар намойиши;
Илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш, тижоратлаштириш ва истиқболли
лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тақдимотлар ташкил этилиши
режалаштирилган.
“InnoWeek–2026” институт босқичи илм-фан, инноватсия ва ёшлар
ташаббусларини ягона майдонда бирлаштириб, талабаларнинг ижодий ва
интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, инноватсион тадбиркорликни
ривожлантириш ҳамда “илм-фан – таълим – ишлаб чиқариш”
интегратсиясини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур тадбир иқтидорли ёшларнинг истиқболли лойиҳаларини кенг
жамоатчиликка таништириш ва уларни вилоят босқичида намойиш этиш учун
муҳим имконият яратади.
Барча профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, иқтидорли талабалар, стартап
ташаббускорлари ва инноватсияга қизиқувчи ёшларни ушбу кўргазмада фаол
иштирок этишга чорлаймиз!
Ўтказилиш жойи: Каттақўрғон давлат педагогика институтида
Бошқа янгиликлар
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ UCHUN BEPUL ЗАМОНАВИЙ KASB-HUNAR КУРСЛАРИ21.10.2026
“Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия” миллий инноватсион ташаббуслар танлови эълон қилинади19.10.2026
Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари диққатига!16.10.2026

