
“Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия” миллий инноватсион ташаббуслар танлови эълон қилинади
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда ҳамкор вазирлик ва идоралар томонидан “Болалар ва ёшлар учун инсон ҳуқуқлари таълими: гендер тенглик, иқлим ўзгариши ва рақамли инклюзия” миллий инноватсион ташаббуслар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Мазкур танлов болалар ва ёшлар ўртасида инсон ҳуқуқлари бўйича билим ва хабардорликни ошириш, гендер тенглик тамойилларини кенг тарғиб қилиш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларга эътиборни кучайтириш ҳамда рақамли инклюзияни ривожлантиришга қаратилган инноватсион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.
Танловда белгиланган талабларга мувофиқ, болалар ва ёшлар ўз инноватсион ғоялари, лойиҳалари ва ташаббуслари билан иштирок этишлари мумкин.
Танлов материалларини қабул қилиш муддатлари:
2026-йилда – 15-ноябрга қадар;
2027-йилдан бошлаб – ҳар йили 1-июндан 15-ноябрга қадар.
Танлов 2026-йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиб борилади.
Талаба-ёшларни танловда фаол иштирок этишга, ўз ташаббуслари ва инноватсион ғоялари билан инсон ҳуқуқлари таълимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга чорлаймиз.
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, иштирок этиш шартлари ҳамда бошқа батафсил маълумотлар билан тасдиқланган низом орқали танишиш мумкин.
Барчангизни танловда фаол иштирок этишга таклиф этамиз!





