Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ UCHUN BEPUL ЗАМОНАВИЙ KASB-HUNAR КУРСЛАРИ

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИ UCHUN BEPUL ЗАМОНАВИЙ KASB-HUNAR КУРСЛАРИ

21.10.2026 соат 11:42ЭълонАниқ фанлар олий мактаби81 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида эҳтиёжманд оилалар фарзандларига замонавий касбларни ўргатиш, уларнинг билим ва касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўқув маркази ташкил этилмоқда.

Марказда қуйидаги йўналишлар бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилиши режалаштирилган:

Дастурлаш;

Сунъий интеллект;

Робототехника;

Ахборот технологиялари;

Бошқа замонавий касблар.

Кимлар иштирок этиши мумкин?

Курсларда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шунингдек, замонавий касбларни ўрганиш ва келгусида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган соҳаларда ўз билим ҳамда кўникмаларини ривожлантириш истагидаги ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат қилиш тартиби

Курсларда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар рўйхатдан ўтиш ҳамда қўшимча маълумот олиш учун Каттақўрғон давлат педагогика институти Рақамли технологиялар ва иқтисодиёт кафедраси ўқитувчиси Ж.Шодмоновга мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Каттақўрғон давлат педагогика институти, 2-бино, 302-хона.

Тингловчилар гуруҳлари шакллантирилгач, машғулотларнинг бошланиш санаси ва ўтказилиш тартиби ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Улашиш: