Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
 “Шарқ алломаларининг илмий мероси” дарслиги нашр этилди

“Шарқ алломаларининг илмий мероси” дарслиги нашр этилди

07.10.2026 соат 10:09ЯнгиликларФилология ва ижтимоий фанлар факултети1131 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчиси, дотсент Юлдуз Холхужаеванинг “Шарқ алломаларининг илмий мероси” номли дарслиги нашрдан чиқди.  photo_2026-09-24_15-37-53

Мазкур дарсликда Шарқ илм-фани тараққиётининг асосий босқичлари, мусулмон Ренессанси даврининг тарихий моҳияти, илмий-маърифий марказларнинг шаклланиши ҳамда буюк Шарқ мутафаккирларининг жаҳон сивилизатсияси ривожига қўшган ҳиссаси изчил ва илмий асосда ёритилган.

Дарсликни тайёрлаш жараёнида тарихийлик, холислик, тизимлилик ва узвийлик тамойилларига амал қилинган. Унда Шарқ алломалари фаолияти нафақат тарихий шахслар фаолияти сифатида, балки жаҳон илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган илмий тафаккур намояндаларининг мероси сифатида кенг таҳлил этилган.

Шунингдек, дарслик мазмуни мавжуд манбалар ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижалари билан бойитилган. Унда фан бўйича замонавий ёндашув ва инноватсион усуллардан фойдаланилгани мазкур ўқув адабиётининг илмий-услубий аҳамиятини янада оширади.

“Шарқ алломаларининг илмий мероси” дарслиги Шарқ мутафаккирларининг бой илмий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг жаҳон илм-фани ва сивилизатсияси ривожидаги ўрнини англаш ҳамда мазкур билимларни таълим жараёнида самарали қўллашга хизмат қилади.

Улашиш: