Каттақўрғон давлат педагогика институти Филология ва ижтимоий фанлар
факултети Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши 26-01-гуруҳ талабалари ҳамда
координаторлар томонидан Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллигига
бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда талабалар Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва давлат рамзларига ҳурмат
туйғуларини тараннум этувчи чиқишлар намойиш этдилар.