Қабул давомида талабаларнинг таълим олиши, яшаш шароитлари, ижтимоий қўллаб-қувватланиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, таълим жараёнини янада такомиллаштириш, талабалар учун яратилган
шароитларни яхшилаш ҳамда институт фаолиятига оид бошқа долзарб масалалар
кўриб чиқилди.
Ректор ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб,
кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берди. Ўз ечимини талаб
этадиган мурожаатлар бўйича масъул раҳбар ва бўлимларга аниқ топшириқлар
берилиб, уларнинг ижросини назоратга олиш зарурлиги таъкидланди.